Одилжон Тожиев Спикер ўринбосари лавозимига сайланди

    Қонунчилик палатаси Спикерининг рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари лавозими таъсис этилди.

    2021 йил 23 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар парламент фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган масалани кўриб чиқдилар.

    Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган жадал ва изчил ислоҳотлар жамиятимизда барча даражадаги давлат органлари фаолиятида очиқликни, ошкоралик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда. Бу борада гап кетганда, давлат ҳокимияти органлари билан бир қаторда парламентнинг ҳам қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолиятидан ташқари, мамлакатда ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллиги ҳам ошиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, парламентнинг фаолияти очиқлигини таъминлашга устувор вазифа сифатида қарашни тақозо этади.

    Шунингдек, кейинги тўрт йил ичида парламентнинг, хусусан, Қонунчилик палатасининг фаолияти халқимиз, жамоатчилик учун ҳар томонлама очиқ-шаффоф ҳолда кечмоқда. Депутатлар корпусининг иш фаолияти, Қонунчилик палатасининг турли форматдаги мажлислари оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри, кенг ёритиб келинмоқда. Булар ҳам парламентнинг том маънода “халқ уйи”га айланишида муҳим омил бўлмоқда.

    Бироқ бугунги кунда бу борадаги ишларни ҳозирги шиддатли ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда жадаллаштириш, парламентнинг ахборот сиёсатини янада давр талаблари асосида такомиллаштириб боришни тақозо қилади.

    Қайд этилганидек, жорий йилнинг 2 февраль куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиздаги сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашуви ўтказилган эди. Унда партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, шу билан биргаликда, бу борада парламентнинг олдида турган муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.

    Бугунги мажлис кун тартибига киритилган масала ҳам бевосита мазкур тарихий учрашув чоғида билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар билан бевосита боғлиқдир.

    Ахборот майдонида депутатларнинг иштирокини янада кенгайтириш, парламент аъзоларининг жамиятда ахборот сиёсатини олиб боришдаги фаолиятининг самарали тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг Рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари лавозими таъсис этилди.

    Спикернинг янги ўринбосари давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш ишларини мувофиқлаштириш, парламент ва ҳокимият вакиллик органларининг давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда татбиқ этиш жараёнидаги фаол иштирокини таъминлашга масъул бўлади.

    Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва сиёсий партиялар фракциялари томонидан амалга оширилаётган ахборот-таҳлил фаолиятига оид ишларни мувофиқлаштириб боради.

    Ушбу лавозимга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Тожиевнинг номзоди қўйилди. Кўпчиликнинг овози билан О.Тожиевнинг номзоди Спиернинг Рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари буйича ўринбосари лавозимига сайланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates