Офис бадантарбияси нима учун керак?

    Офис ишчисига таҳдид солувчи хавф – организмнинг бутун тизимини ишдан чиқарувчи гиподинамия. 8-10 соатлаб компьютер қаршисида ўтириб, кам ҳаракат қилганимиз боис энергия нотўғри тақсимланади ва ортиқча вазн шаклида тўпланади.

    Ҳар икки соатда бадантарбия машқларини бажаринг ва компьютер қаршисидаги ҳар 45 дақиқалик ишдан сўнг кичик танаффус қилишни унутманг.

    Кўпроқ ҳаракатланишингиз учун столдаги предметларни ўзингиз учун максимал ноқулай ҳолатда жойлаштиринг. Масалан, степлер стол остида, телефон столнинг узоқ бурчагида. Умуман, смартфонни четга суриб, иш вақтида ўзингизни фаол тутинг.

    Ишдан ташқари вақтда спорт билан шуғуллансангиз ҳам, офис бадантарбиясидан қочманг. Эрталаб, ишга келганингиздан сўнг 15 дақиқалик оддий бадантарбия машқлари куни бўйи тетик юришингизни таъминлайди. Бу ҳаракатларингизга ҳам енгиллик бағишлайди. Шунингдек, барча ҳаракат аъзоларининг фаолиятини яхшилайди, меҳнат қобилиятини оширади.

    Жисмоний машқлар мия ҳужайраларига кислород ва озуқа моддаларини етказиб бериш орқали мияда қон оқимини меъёрлаштиради.

    Алцгеймер ва Паркинсон касалликлари хавфини камайтиради, хотирани, эътиборни ва фикрлашни яхшилайди.

    Олимларнинг фикрига кўра, мия фаолиятини яхшилаш учун ҳафтасига камида 150 дақиқа ўртача юклама билан, 75 дақиқа эса юқори интенсивликда машқ қилиш керак.

    Албатта, вазн ташлашингизда ҳам бу машқларнинг аҳамияти каттадир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates