Оғир атлетикачиларимиз Перудаги жаҳон чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

    Спорт 5 май 2025 877

    Перуда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз дастлабки олтин медалларига эга чиқди.

    Қайд этилишича, ўсмирлар ўртасида кечган беллашувларда Моҳинур Эсонбоева (+81 кг) ҳамда Алишер Османов (-102 кг) 3 та олтин медалга сазовор бўлди. Эсонбоева силтаб кўтариш ва икки кураш, Османов эса даст кўтариш машқида тенгсиз эканликларини кўрсатди.

    Олтин медаль:

    • +81 кг: Моҳинур Эсонбоева (ўсмирлар, силтаб кўтариш)
    • +81 кг: Моҳинур Эсонбоева (ўсмирлар, икки кураш)
    • -102 кг: Алишер Османов (ўсмирлар, даст кўтариш)

    Кумуш медаль:

    • +81 кг: Моҳинур Эсонбоева (ўсмирлар, даст кўтариш)
    • -102 кг: Алишер Османов (ўсмирлар, силтаб кўтариш)
    • -102 кг: Алишер Османов (ўсмирлар, икки кураш)
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates