Телеграмда ҳам молиявий пирамида пайдо бўлди

    "Ҳадя бериб, ҳадя олинг" номли гуруҳда "пулларни 2 баробар кўпайтириб берамиз" мазмунида хабарлар тарқатилган.

    Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 31 ёшли К.М. телеграм мессенжерида "Ҳадя бериб, ҳадя олинг" номли гуруҳга аъзо бўлиб, гуруҳдаги "пулларни 2 баробар кўпайтириб берамиз" мазмунидаги хабарларга ишонган ҳолда 28 млн сўм пулларни номаълум шахс пластик картасига ўтказиб берганини маълум қилган.

    Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноят Навоий вилояти, Кармана туманида яшовчи 29 ёшли Х.Д. томонидан содир этилгани аниқланди.

    Жиноят содир этган Х.Д. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 188 прим 1-моддаси 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

    Қонунга мувофиқ, Х.Д. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates