Оҳангаронда янги маиший чиқинди полигони атрофида “Яшил белбоғ“ барпо этилади

    Яшил сайёра 4 феврал 2025 941

    Шу йил “Яшил макон“ умуммиллий лойиҳаси баҳорги мавсуми доирасида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган шаҳар маиший чиқиндиларини қабул қилувчи полигон атрофида “Яшил белбоғ“ барпо этилиши режалаштирилмоқда.

    Қайд этилишича, мазкур ишларни самарали ташкил этиш мақсадида лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб, унга асосан кўчат экиш учун ер майдонлари тайёрланиб кўчат захиралар келтиради.

    Тошкент Табиатни муҳофаза қилиш прокурори ўринбосари Б.Искандаров Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳамда Тошкент Ўрмон хўжалиги бошқармаси мутахассислари билан биргаликда жойига чиқиб олиб борилаётган ишларни ташкил қилди.

    Унга кўра, келгусида суғориш тизимини ташкил қилган ҳолда кўчат экиш учун жойлари ҳозирланди. Айни кунларда масъуллар назоратида бу борада қизғин ишлар давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates