Нукусда «Зиёлилар боғи» барпо этилди

    «Яшил келажак» умумреспублика марафони иштирокчилари 8 гектар майдонда маҳаллий иқлим шароитларига мос дарахт кўчатларини экилди.

    Бугун, 9 ноябрь куни пойтахтимиз Нукус шаҳридаги «Оққуш» мажмуасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Яшил келажак» умумреспублика марафони ташкил этилди.

    Кенг миқёсда ўтказилган экологик тадбирда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидан 100 дан зиёд олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари, мутахассис олимлар ҳамда фаол талаба-ёшларидан иборат 1500 дан ортиқ одам иштирок этди.

    Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Ўринбаев сўзга чиқиб, умумреспублика марафони иштирокчиларига миннатдорлик билдирди ва Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан Орол денгизининг қуриган тубида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида 2 миллион гектарга яқин тузли қумда яшил ўрмонзорлар барпо этилганлиги, бундай эзгу амаллар янада катта ташкилотчилик билан давом этаётганлигини таъкидлади.

    Сўнгра «Яшил келажак» умумреспублика марафонига старт берилди. Иштирокчилар Нукус шаҳридаги 8 гектар майдонда яхши ниятлар билан маҳаллий иқлим шароитларига мос дарахт кўчатларини экиб, «Зиёлилар боғи»ни барпо этди.

    Марафонда онлайн телекўприк орқали республика олий таълим муассасалари жамоалари ҳам иштирок этиб, тизимда «Яшил макон» умуммиллий акцияси юқори ташкилотчилик билан бошлаб юборилди.

    Маданият ва санъат намояндалари ижросидаги концерт дастури марафон иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates