Экологик барқарорлик яхшиланди

    Навоий кон-металлургия комбинатида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида жорий йилнинг куз мавсумида 160 минг туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари ўтқазилади.

    Навоий кон-металлургия комбинатида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг баҳорги ва кузги мавсумида 460 минг туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари ўтқазиш режалаштирилган. Шундан 300 минг тупи баҳорги мавсумда экилди.

    Комбинат бўлинмалари томонидан 2024 йилнинг баҳор мавсумида 170.8 гектар ер майдонда ўтқазилган 232 минг тупдан ортиқ дарахт кўчатлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг «yashilmakon.eco» электрон платформасига киритилди.

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида жорий йилнинг куз мавсумида 160 минг туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари ўтқазилади.

    Ҳозирги кунда саноат корхоналари жойлашган ҳудудлар ва уларнинг атрофида «яшил белбоғ»лар барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Ер майдонлари танланиб, агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Келгусида барпо этилган «яшил белбоғ»лар экологик барқарорликни таъминлаш хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates