«Яшил макон» яшил келажак сари қадамдир

    Шаҳрисабз давлат педагогика институтида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда.

    Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган фармони асосида мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Ушбу лойиҳа, шубҳасиз, аҳоли ҳаёти сифатини ошириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, мамлакатимиз экологик мувозанатини яхшилашга қаратилган ишларда алоҳида ўрин тутади.

    Шаҳрисабз давлат педагогика институтида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда.

    Жумладан, институт қошидаги академик лицей ҳовлисида профессор-ўқитувчилар ташаббуси билан 200 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, Институтга бириктирилган Шаҳрисабз шаҳридаги 22-умумтаълим мактабида 100 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

    Мамлакатимизда амалга оширилаётган бундай хайрли ташаббуслар нафақат табиатни муҳофаза қилиш, балки атроф-муҳитнинг ҳавосини тозалаш, инсон саломатлиги ва экологик мувозанатни таъминлашга хизмат қилмоқда. Ушбу ишларнинг кўлами ва аҳамияти фақат бугунги кун учун эмас, балки келажак авлодлар учун ҳам бебаҳо меросдир, – дейди Институт ректори Шерзод Неъматов.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates