Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Янги Ўзбекистон – янги экомакон” шиори асосида ўтказилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг меҳнат жамоаси ва талаба-ёшларидан иборат уч мингга яқин киши фаол иштирок этмоқда.
Акция иштирокчилари Нукус шаҳрининг “Байтерек”, “Гўне қала”, “Чимбой гузари”, “Яшил боғ”, “Кўк ўзак”, “Ота макон”, “Омонлик гузари”, “Таслақ”, “Телемарказ”, “Ақжағис”, “Наупир”, “Саманбай”, “Анасай”, “Қўшбулоқ”, “Якка терак”, “Жуазши” каби маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида атроф-муҳитни чиқинди ва бегона ўтлардан тозалаш, ариқ-зовурлар бўйларини, экин майдонларини кўчат экишга тайёрлаш, дарахтлар тагини оқлаш каби ишларни олиб бормоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан акция иштирокчилари бўлган ёшлар учун катта қозонларда таомлар тайёрланиб, ҳудуд аҳолиси ҳам экологик тадбирга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
Акция эртага хам давом этади.
Минажатдин Қутлымуратов,
«Янги Ўзбекистон» мухбири.