Оила – жамиятнинг асосий бўғини, унда аёлнинг ўрни беқиёс

    Ижтимоий ҳаёт 30 июн 2023 2553

    Хоразмда «Аёл – меҳр, садоқат, тараққиёт тимсоли» мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда воҳанинг фаол ва ташаббускор аёл-қизлари, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари, бир қатор Давлат мукофотлари совриндорлари, Иқтидорли спортчи қизлар, етакчи тадбиркор аёллар ҳамда ибратли оилалар иштирок этди.

    Қадимий ва ҳамиша навқирон Хиванинг “Кўҳна арк” майдонида ташкил этилган тадбирда иш самарадорлиги юқори бўлган 13 нафар маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда туман, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлимлари масъуллари, аёллар бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ тадбиркорлар, шунингдек, қарийб 35-40 йилдан зиёд вақт мобайнида аҳил ва иноқликда яшаётган 13 та ибратли оилалар вакиллари вилоят ҳокимлиги, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

    – Оила жамиятнинг асосий бўғини бўлса, унда аёлнинг ўрни беқиёс, — дейди Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигора Қутлимуратова. – Бугунги тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ҳам оила институтини мустаҳкамлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни тарғиб этиш орқали оилаларда соғлом ва маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада юксалтириш, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишдан иборатдир.

    Тадбир давомида Хоразм воҳаси аёлларининг қўл меҳнати асосида тайёрланган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

    Шундан сўнг, “Аёллар дафтари” рўйхатида турган ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда жисмоний имконияти чекланган 22 нафар аёлларга Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббий реабилитация воситалари, жумладан ногиронлик аравачалари топширилди.

    Гулноза Умирова,

    Хоразм вилояти Оила ва хотин-қизлар

    бошқармаси матбуот котиби.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates