Соғлом оила – соғлом жамият асоси

    Маълумки, 15 май куни жаҳон миқёсида Халқаро оила куни сифатида нишонланади.

    Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Яккасарой туманидаги «Қўшбеги» МФЙда 15 май – «Халқаро оила куни» муносабати билан «Оилалар мустаҳкамлиги – жамият тараққиётининг гарови» мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

    Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши масъуллари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Тадбир давомида депутатлар томонидан мамлакатимизда оила институтини янада ривожлантириш борасидаги қонунчилик ташаббуслари, партиянинг бу борадаги амалий ишлари хусусида иштирокчиларга маълумот берилди.

    Шунингдек, партия фаоллари мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятининг ривожланиш жараёнида маънавиятни юксалтириш, оилавий муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари долзарб аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

    Тадбирда айни йўналишдаги ишларни янада жонлантириш ва самарали ташкил этиш борасида фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди. Мулоқот партия фаоллари ҳамда маҳалла фаолларининг қизғин суҳбати шаклида савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates