Парламентга таклиф: зуғумкор қайноналар учун жиноий жавобгарликни кучайтириш даркор

    Ижтимоий ҳаёт 9 ноябр 2023 944

    Юртимизда оилавий ажримлар сони йилдан йилга ортиб боряпти.

    Бу масала, айтиш мумкинки, миллатимизнинг маънавий фожиасига айланиб улгурди. Масалан, 2021 йили 39 минг оила ажрашган бўлса, 2022 йили эса уларнинг сони 48 мингтани ташкил этди. Жорий йилнинг биринчи олти ойида республикамизда 25 мингга яқин оилавий ажрим қайд этилди.

    2016 йили “Аргументи и факты” газетасида эълон қилинган бир маълуотни ўқиб қолдим. Таъкидланишича, Ҳиндистонда 1990 йилгача оилавий ажримлар сони кескин ортиб кетади. Мутахассисларнинг ўрганиш натижаларига кўра, бунинг асосий сабабларидан бири эрларнинг онаси, яъни келинлар қайнонаси бўлиб чиқади. Яъни, айрим қайноналарнинг келинга нисбатан қилган руҳий тазйиқи, зуғуми оилаларнинг тинч яшашига монеълик қиларкан.

    Шундан сўнг, Ҳиндистон парламенти аҳолининг таклифларини инобатга олиб, жиноят кодексига келинга зуғум ўтказадиган қайноналар учун жиноий жавобгарликни кескин кучайтиради. Ҳиндистондаги 25 та штатга золим қайноналар учун алоҳида қамоҳхоналар ташкил этилди. Ярашув комиссияларининг шикоятига биноан келинига зуғум ўтказувчи қайноналар учун жиноий ишлар қўзғатилди. Ушбу кучайтирилган қонун ўз самарасини бериб, мамлакатда оилавий ажримлар сони сезиларли камайди.

    Юртимизда ҳам оилавий ажримларнинг аксариятига қаноналар сабаб бўлади. Шунингдек, улар оилалар ярашувига ҳам тўсқинлик қиларкан. Шу боис, Ҳиндистон тажрибаси ўзимизда ҳам тадбиқ этилса, оилавий ажримлар кескин камайишига шахсан ишонаман.

    Бу хусусда 2021 йилда қонунчилик палатасига 3 маротаба таклиф юборганман. Адлия вазирлигидан ижобий мазмунда жавоб хати олганман. Афсуски, бу таклифим ҳалигача амалиётга жорий қилингани йўқ.

    Тошпўлат АШУРОВ,

    Когон шаҳар Зиёкор МФЙ фаоли, эркин ижодкор.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates