Оила ҳам, уй ҳам иккига бўлинди...

    Фуқаролар М.Ш. ва М.Г.лар оилавий келишмовчилик сабаб 15 йиллик турмушларидан ажралган.

    Биргаликда бунёд қилган уйларида аёл турмушларидан туғилган икки нафар фарзандини қолдирган эр М.Ш. бошқа аёл билан турмуш қуриб кўчиб кетган эди.

    Сўнгра фуқаро М.Ш. мазкур уйдаги улушини собиқ турмуш ўртоғи М.Г.дан ундириш масаласида судга мурожаат қилган.

    Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2024 йил 06 июлдаги қарорига асосан М.Шнинг фойдасига қарздор М.Г.дан биргаликдаги турмушларида қурилган уйдаги ½ қисми улуши учун 133.405.748 сўм компенсация ундириш белгиланган.

    Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритилган.

    Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига кўра қарздорларга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш учун муддат берилган.

    Ижро ҳаракатлари давомида, собиқ хотини бўлган М.Г. турмуш ўртоғи М.Ш.га 133.405.748 сўм компенсация пуллари тўлиқ ундириб беришга қарор қилди ва шу билан ижро иши амалда тамомланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates