Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилаларнинг бахтлилик кўрсаткичи юқори?

    Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти Ўзбекистондаги 14 та ҳудудда яшовчи 3054 нафар одамдан “Оилаларнинг бахтлилик даражаси” мавзусида сўровнома ўтказди.

    АОКАдаги брифингда институт ахборот хизмати раҳбари Манижа Баҳриева сўровнома натижаларини эълон қилди.

    Қайд этилишича, тадқиқотга 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган респондентлар жалб этилган, уларнинг аксарияти 25−40 ёш оралиғидаги жуфтликлардан иборат оилалардир. Уларнинг жавоблари 8 та индикатор ва 21 та субиндикатордан ташкил топган умумий индекс воситасида баҳоланди.

    Шунингдек, натижани ҳисоблашда расмий статистик маълумотлар таҳлили ҳам ҳисобга олинди. Ўтказилган тадқиқот натижалари индекс кўрсаткичининг минус 1 дан плюс 1 оралиғида ўлчанди. Ўзбекистон бўйича оилаларнинг умумий бахтлилик индекси плюс 0,56 коеффициентни ташкил этмоқда.

    Таҳлилларга кўра, ҳудудлар орасида Хоразм, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида оилаларнинг бахтлилик индекси кўрсаткичи энг юқори бўлган. Тошкент шаҳри, Жиззах ва Фарғона вилоятлари эса мазкур рейтингнинг сўнгги ўринларидан жой олди. Уларда ўрта даражадаги ижобий кўрсаткичлар қайд этилди.

    Сўровнома иқтисодий фаровонлик, демографик барқарорлик, соғлом ҳаёт кечириш давомийлиги, таълим олиш имкониятлари, иш билан таъминланганлик, оилавий ҳаётдан қониқиш ва оилавий бахтлиликни ҳис қилиш, оилавий қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти ва оилаларнинг давлат органлари фаолияти ва хизматларидан қониқиши каби даражаларни қамраб олган.

    Таҳлиллар натижасида Ўзбекистон оилаларининг аксарияти ўзини бахтли ҳис қилиши, ҳаётга кўтаринки руҳ ва келажакка ишонч билан қараши, ҳаётий мақсадлари ҳамда режалари борлиги, муаммо ва қийинчиликларни халққа хос бўлган шукроналик ҳисси орқали енгиб ўтиши аниқланди.

    Оилаларнинг демографик барқарорлик ҳолати, оилавий қадриятларнинг ўрни ва аҳамиятлилик даражаси ҳамда оилавий ҳаётдан қониқиш ва оилавий бахтлиликни ҳис қилиш даражаси (+0,667) индикаторлари энг юқори натижаларни кўрсатди.

    Оилалар бахтлилик даражасига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар сифатида, биринчи навбатда, фарзандларнинг борлиги, ўзбек халқининг оилавий қадриятларга содиқлиги, оиладаги самимий муносабатлар ва ғамхўрлик, соғлом ҳаёт кечириш имконияти ҳамда иқтисодий фаровонлик кўрсатилган.

    Тадқиқотда кишиларнинг иқтисодий фаровонлиги, меҳнат фаолиятидан қониқиш даражаси ортгани сари уларнинг ўз ҳаёти ва оилавий турмуш тарзи барқарорлигидан қониқиш ҳисси шу даражада ортиши кузатилди. Мазкур ҳолат оилаларнинг ўзини бахтли ҳис қилишида маънавий омиллар билан биргаликда иқтисодий омилларнинг ҳам долзарблашаётганини намоён қилди.

    Индикаторлар орасида оилаларнинг иш билан таъминланганлик даражаси (+0,323) ҳамда таълим олиш имконияти (+0,114) нисбатан паст натижаларни кўрсатди. Аҳоли ўртасида олий маълумотли бўлиш, ўз фарзандларини ўқитиш иштиёқи юқорилиги ижобий ҳолат ҳисобланади. Айрим ҳолатларда иқтисодий, ҳудудий, малакага оид омиллар таъсирида фарзандларининг таълим имконияти чеклангани, ишга жойлашиш ва ўзига мос бўлган иш топиш масалаларидаги муаммолар оилаларнинг келажакка бўлган ишончи ва ўз ҳаётидан қониқиш даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates