Фақат 2 октябрда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида, 3-4 октябрь кунлари республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 октябрда республика бўйича баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат асосан кечалари 1 октябрда +7...+12 даража бўлади, 2-4 октябрда +12...+17 даражагача кўтарилади. Кундуз кунлари 1-2 октябрда +22...+27 даража, 3-4 октябрда +25...+30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Пойтахтимизда: 1-4 октябрь кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 3 октябрда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат кечалари 1 октябрда +9...+11 даража, +2...+4 октябрда 13...+16 даражагача кўтарилади, кундуз кунлари 1-2 октябрда +24...+27 даража, 3-4 октябрда +27...+30 даража бўлади.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.