“Olainfarm” компанияси Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини маркалаш тизимини жорий этди

    Саломатлик 18 июл 2023 1309

    Латвиянинг Болтиқбўйидаги етакчи фармацевтика компанияси “Olainfarm” ўзининг барча фармацевтика маҳсулотлари учун сериялаш (маркировкалаш) тизимини тўлиқ жорий қилди.

    “Olainfarm” компанияси бошқаруви раиси Юрис Бундулиснинг сўзларига кўра, компания 50 йилдан буён энг сифатли дори воситаларини ишлаб чиқаряпти ва уларни дунёнинг 60 дан ортиқ давлатига экспорт қиляпти.

    Таъкидлаш керакки, фармацевтика воситалари қадоқларида барча маркалаш ва сериялаш элементлари, шу жумладан маҳсулотнинг яроқлилик муддати маълумотлари ёнида пакетнинг ён томонида жойлашган QR-код ва пакетнинг очилиши тўғрисида огоҳлантирувчи иккала томоннинг стикерлари мавжуд.

    Компания маълумотларига кўра, “Olainfarm” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари ишлаб чиқариш, сифатини назорат қилиш ва тарқатиш жараёни Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари ва бошқа мамлакатлар, шунингдек, Ўзбекистонда амалдаги барча талабларга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу талаблар маҳсулотнинг юқори сифати, хавфсизлиги ва беморни тўлиқ ҳимоя қилишни кафолатлайди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates