Олим коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида кутилмаган хулосага келди

    Фан 6 июл 2020 1251

    Янги "COVID-19" коронавируси умуман Хитойдан келмаган бўлиши мумкин, дейди Оксфорд Далилларга асосланган тиббиёт марказининг илмий ходими Том Жефферсон. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Telegraph газетаси маълум қилди. Унинг таъкидлашича, "COVID-19" Осиёда пайдо бўлишидан олдин бошқа жойда пайдо бўлганлиги ҳақида кўплаб далиллар мавжуд.

    Ўтган ҳафта Испания вирусологлари Хитойда коронавирус тарқалишидан тўққиз ой олдин, 2019 йил март ойида тўпланган оқава сув намуналарида инфекция излари топилганлигини хабар қилишди.

    Италия олимлари, шунингдек, биринчи ҳолат тасдиқланишидан бир неча ҳафта олдин, декабрь ойи ўрталарида Милан ва Туринда оқава сувлар намуналарида коронавирус аломатларини топишган. Бразилияда мутахассислар ноябрь ойидаёқ коронавирус изларини топганди, деб ёзади газета.

    Доктор Жефферсоннинг фикрига кўра, сайёрамиздаги кўплаб вируслар уйқуда ва қулай экологик шароитларда пайдо бўлади.

    “Бу шуни англатадики, улар пайдо бўлган заҳотиёқ йўқ бўлиб кетишлари мумкин. SARS қаерга кетди? У шунчаки ғойиб бўлди. Вируснинг келиб чиқиши ва унинг қандай ўзгаришини тушуниш учун биз вируснинг қандай пайдо бўлгани ва мутацияга учраганини ўрганишимиз керак”, деди у.

    «Менимча, вирус аллақачон шу ерда бўлган ва бу эса "мен ҳамма жойдаман" деган маънони англатади. Эҳтимол, биз атроф-муҳит шароитида фаоллашган, айни пайтда ухлаётган вирус билан курашяпмиз”, деди Жефферсон. У Жанубий Жоржиядан Буэнос-Айресга жўнаётган круиз кемасида коронавирус инфекцияси аниқлангани мисолини келтирди.

    «Саккизинчи куни йўловчилар Уэддел денгизини кесиб ўтишаётганида, биринчи воқеа қайд этилди. Вирус пиширилган таомда бўлганми ёки музлатилган таом эритилганда фаоллашганми?” - ҳайрон бўлди олим.

    Унинг сўзларига кўра, бундай ғалати воқеалар 1918 йилда "Испанка” эпидемияси пайтида ҳам юз берган. Ғарбий Самоа аҳолисининг қарийб 30% испан гриппидан вафот этган, ваҳоланки улар ташқи дунё билан алоқа қилмаганлар.

    «Бунинг сабаби шундаки, вирус қўзғатувчилари ҳеч қаерга кетмайди. Улар ҳар доим шу ерда бўлади ва баъзида уларни бирор нарса фаоллаштиради. Эҳтимол бу дунё аҳолисининг зичлиги ёки атроф-муҳит шароитларидир. Ва айнан шу нарсани ўрганишимиз керак ” деди у.

    Олимнинг таъкидлашича, вирус нафақат одамлар ўртасида ҳаво томчилари орқали, балки оқава сувлар орқали ҳам юқиши мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates