Тошкентдаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари ёпилади

    2024 йил 15 май кунидан бошлаб пойтахтимизда жойлашган барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади.

    Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълум қилди.

    Таъкидланишича, эндиликда АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари UzPost алоқа бўлимларида амалга оширилади.

    Маълум қилинишича, апрель ойида жамоат транспорти орқали жами 32,3 миллиондан зиёд транзакция амалга оширилди.

    Транспорт карталари орқали жами 13,8 миллион транзакция (шундан 5,7 миллиони тариф карталари орқали) амалга оширилган бўлса, банк карталари орқали тўловлар 76,2 офиз ўсиб 11,4 миллион транзакцияни ташкил этди.

    QR чипталаридан метрода 6,3 миллион мартадан ортиқ фойдаланилган. Автобусларда QR-тўловлар ёрдамида 371 минг, метрода мобил QR ёрдамида жами 222 минг транзакция амалга оширилган. Йўловчиларнинг виртуал карталар ёрдамида амалга оширган транзакциялари сони жами 142 мингтани ташкил этди.