Олимлар Ерда ҳаёт йўқ жойни аниқлади

    Бу ҳақда Science News нашри хабарига кўра, Антарктидадаги Шеклтон музлиги ёнидаги чўл сайёрамизда бирор-бир ўсимлик ёки жонзот изларидан мосуво бўлган энг қуруқ жой ҳисобланади.

    Микробиолог олимлар эса айнан шу чўл Ерда бирор-бир микроорганизм ҳам учрамайдиган жой эканини аниқлади. Шунингдек, олимлар бу ерда ўзининг бардошлилиги билан ажралиб турувчи микроорганизмлар ҳам яшай олмаслигининг уч омилини топган. Булар: кучли совуқ, шўрланган ҳаво ҳамда ернинг ўта қуруқлиги.

    Мутахассислар фикрича, бундай кескин шароитлар ҳаёт вужудга келиш имкониятини батамом йўққа чиқаради. Олимлар музликдан 200 та тупроқ намунасини олган ва уларни таҳлил қилиб чиқган. Унинг натижаларига кўра, ушбу намуналарда энг содда организмларни ҳам топишнинг иложи бўлмаган.

    "Биз стерил тоза тупроқни аниқладик, деб таъкидламаяпмиз. Бироқ биз ушбу намуналарда ҳаттоки, микроорганизмларни ҳам аниқлай олмаганимиз, бу ердаги шароитлар улар фаоллигининг энг охирги чегараси эканидан дарак беради", дея таъкидлаган олимлар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates