Олимлар Марсда униб-ўсиб кета оладиган ҳар жиҳатдан мос ўсимликни топишди

    Хитойлик олимлар Ердаги ўсимликларни Марс шароитида униб-ўсиб кетишини текшириш бўйича муваффақиятли синовлар ўтказилгани ҳақида хабар беришди.

    Бунинг учун улар Антарктидадан Мохаве чўлигача бўлган ернинг энг ноқулай жойларида ўсадиган Syntrichia caninervis деб номланган турдан фойдаланишди. Мазкур ўсимлик учун сунъий тарзда Марс шароити ҳосил қилиниб, улар мазкур муҳитда 5 йил давомида ҳеч қандай парваришларсиз яшовчанлигини сақлаб қолди.

    Қизил сайёрани ўзлаштириш учун одамлар ҳар қандай ҳолатда ҳам унга кўплаб ўсимликлар экишлари керак бўлади. Улар озиқ-овқат манбаи сифатида эмас, балки карбонат ангидридни қайта ишлаш ва атмосферани кислород билан тўйинтириш учун керак. Бу жараён узоқ вақт талаб этади, шунинг учун ташқи аралашувсиз оғир шароитларда омон қолиши мумкин бўлган турлар керак.

    Syntrichia caninervis шартли равишда истеъмол қилинади, аммо унинг озуқавий қиймати нолга тенг. Унинг Марс шароитида қанчалик самарали кўпайиши ва одам аралашувисиз мазкур ўсимликлар кенг майдон бўйлаб қандай тарқалиши аниқ эмас. Бошқа томондан, мазкур ўсимлик -80 ℃ гача бўлган ҳароратга, сувсизланишга чидамли экани маълум бўлди, ҳатто паст ҳолатдаги нурланиш таъсирида ўсишни тезлаштирди. Ҳозирча бу Марсни ўзлаштириш учун қуруқликдаги барча ўсимликлар орасида идеал номзод, деб хабар беради techcult.ru.