Олимпиада олтин медали учун қайси давлат қанча пул тўлайди?

    Шу кунларда Токио Олимпиадаси давом этиб, спорт турлари бўйича медаллар эгаларини топмоқда.

    Кўплаб давлатларда ушбу йирик спорт мусобақасидан медаль билан қайтган спортчиларини қўшимча маблағ билан рағбатлантириш анъанага айланган. Хўш, Олимпиада чемпионлигини қўлга киритиб, олтин медалга сазовар бўлган спортчилар қайси давлатда қанча пул олади?

    “Аргументы и факты” нашрининг ёзишича, сингапурлик спортчи олтин медалга сазовар бўлса 1 миллион АҚШ доллари билан мукофотланади. Рўйхатнинг иккинчи ўрнини Қозоғистон эгаллаган. Қўшниларимиз Олимпиада ғолибини 250 минг доллар билан рағбатлантиради. Озарбайжон ҳукумати эса ғолиб спортчига 248 минг доллар совға қилади.

    Шунингдек, мамлакати шарафини муносиб ҳимоя қилиб, Олимпиада олтин медалига сазавор бўлган италиялик спортчи – 212,4 минг, ўзбекистонлик спортчи 200 минг, беларуслик спортчи 129 минг, украиналик спортчи 125 минг, қирғизистонлик спортчи 118,5 минг, франциялик спортчи 74,8 минг, россиялик спортчи 54 минг, хитойлик спортчи 46,3 минг, япониялик спортчи 45,2 минг, АҚШлик спортчи 37,5 минг, тожикистонлик спортчи 26,3 минг ва австралиялик спортчи 20 минг доллар пул билан сийланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates