Зарафшон шаҳри аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасига зарур замонавий тиббий жиҳозлар, техника воситалари келтирилди.
Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Раҳмонов масъуллар иштирокида шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлиб, муассасага келтирилган янги, замонавий тиббий ускуналар, жиҳозлар ва фуқароларга яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди.
Aйтиш жоизки, ушбу тиббий ускуналар орқали мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш, фуқароларга қулайликлар яратиш кўзда тутилган.