Навоийда тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада ошади

    Жараёнда тиббиётга илм-фаннинг сўнгги ютуқларини жорий этиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди

    Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича имкониятлар билан танишди. Жараёнда тиббиётга илм-фаннинг сўнгги ютуқларини жорий этиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

    Ушбу марказнинг умумий ётоқ сиғими 200 ўринни ташкил этиб, шошилинч тиббий ёрдамнинг барча асосий йўналишлари - катталар ва ўсмир ёшдаги болалар учун кардиологик, жарроҳлик, терапевтик, куйиш ва токсикология профиллари бўйича шошилинч ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатадиган шифохонадир.

    Марказнинг ўзида жорий йилнинг 9 ойи давомида 2 888 та беморда 3 032 та амалиёт ўтказилган.

    Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2023 йил охиригача шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг кейинги янги биноси ишга тушиши натижасида ангиограф ёрдамида кардиологик амалиётларни, артроскопик, урологик, амалиётлар йўлга қўйилиб, аҳоли учун замонавий тиббий ёрдамлар сифатини ва сонини оширишга хизмат қилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates