Мулоқот чоғида Ўзбекистондан малакали тиббиёт ходимларини Кувайтга ишга жалб этиш истиқболлари муҳокама этилди.
Кувайт томони мамлакатда фаолият юритаётган етакчи клиника ва шифохоналарда Ўзбекистондан инглиз тилини биладиган ҳамшираларни иш билан таъминлаш режалари борлигини маълум қилди.
Музокаралар давомида ўзбек тиббиёт ходимларининг Кувайтга мослашиш жараёнини тезлаштириш бўйича чора-тадбирлар, жумладан, тил ўрганиш курслари ва малака ошириш масалалари хусусида ҳам фикр алмашилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон тиббиёт ходимларини нафақат Кувайт ва Кўрфаз араб мамлакатларига, балки Европа давлатларига ишлашга юборишда мақсадли тайёрлаш учун Тошкент шаҳрида Ҳамшираларни тайёрлаш тиббиёт марказини ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида Ўзбекистондан малакали ҳамшираларни Кувайтдаги йирик тиббиёт клиникаларида иш билан таъминлашга доир музокараларни давом эттириш тўғрисидаги келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.