Олий Мажлис делегацияси халқаро конференцияда иштирок этди

    Олий Мажлис делегацияси Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган “ЕХҲТ минтақасида хавфсизлик, барқарорлик ва мулоқотни мустаҳкамлашда бетараф давлатларнинг роли” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди.

    Тадбир “Ҳаракатга чақирув – Хельсинки+50» ташаббуси доирасида бўлиб ўтди ва Туркманистон парламенти томонидан ЕХҲТ Парламент ассамблеяси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Анжуманда Марказий Осиё, Шарқий ва Ғарбий Европа парламентлари аъзолари, дипломатлар, илмий доиралар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

    Конференция давомида иштирокчилар сўнгги йилларда геосиёсий кескинликнинг кучайиши, хавфсизлик соҳасидаги янги таҳдидлар, шу жумладан, Марказий Осиё давлатларининг миллий манфаатларига дахлдор эканини таъкидлади.

    Маърузачилар минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда бетараф давлатларнинг роли, уларнинг самарали воситачи сифатидаги салмоқли салоҳиятига эътибор қаратди. Шунингдек, келгусидаги можароларнинг ҳаракатлантирувчи кучлари ва уларнинг олдини олиш йўлларини ўрганиш, барқарор ривожланишни мустаҳкамлашда ҳамкорлик, фикр алмашиш муҳимлиги таъкидланди.

    Ўзбекистон делегацияси аъзолари ўз чиқишлари чоғида низоларни ҳал этишда парламент дипломатиясининг ўрни ҳақида тўхталиб, ЕХҲТ ПА сиёсий мулоқот учун муҳим платформалардан бири эканлигини таъкидладилар. Бундан ташқари, иштирокчиларга Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича халқаро ташаббуслари, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, Орол денгизи экологик муаммоси билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    ЕХҲТ ПА вакиллари сўнгги йилларда минтақа давлатлари ўртасидаги муносабатларда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, жумладан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари формати алоҳида аҳамият касб этишини таъкидладилар. Бу эса муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, янги сиёсий ишонч ва ўзаро англашув муҳитини шакллантиришга имкон беради.

    Тадбир якунида иштирокчилар ЕХҲТ платформалари ва механизмларидан фаол фойдаланган ҳолда минтақавий даражада конструктив мулоқотни давом эттиришга чақирдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates