Олий Мажлис Сенати Раиси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди

    Маълумки, БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессияси бўлиб ўтяпти.

    Унинг ишида Олий Мажлис Сенати Раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этяпти.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, Комиссия БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ишчи органи бўлиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш бўйича халқаро стандартларни ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

    Бу йилги сессияда камбағалликни бартараф этиш, институтлар салоҳияти ва молиялаштиришни кучайтириш орқали гендер тенглигига эришиш ва барча хотин-қизлар имкониятларини кенгайтириш, бу борада Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформаси тамойилларининг ҳаётга татбиқ этилиши масалалари муҳокама этиляпти.

    БМТ Аёллар ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйлаб аёлларнинг 10,3 фоизи ўта қашшоқликда яшайди. 2030 йилга бориб Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун камбағалликка барҳам беришдаги муваффақият 26 баравар тезроқ бўлиши керак.

    68-сессияда Марказий Осиё минтақаси ва Озарбайжон номидан Олий Мажлис Сенати Раиси сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатларимиз савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаол ривожлантираётгани, қўшма сармоявий лойиҳалар амалга оширилаётгани, гендер тенгликни таъминлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратилганини таъкидлаб, ҳамкорлик бўйича умумий ёндашувларни маълум қилди ва қатор ташаббусларни илгари сурди.

    Хусусан, камбағалликни қисқартириш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш учун БМТнинг “Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимоя глобал акселератори” доирасида глобал даражада аёллар ва қизларни ҳимоя қилиш бўйича самарали чоралар кўриш, ўқув дастурлари ва ўқитиш услубларига, шунингдек, STEM -таълимига, айниқса, қишлоқ жойларда гендер ёндашувини жорий этиш таклиф этилди.

    Шунингдек, ҳудудларда БМТТД лойиҳалари доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, айниқса қишлоқ аёллари учун рақамли саводхонлик ва IT кўникмаларини ошириш дастурларини амалга оширишга кўмаклашувчи рақамли тафовутни бартараф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани тартибга солиш лозимлиги айтиб ўтилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    68-сессия ўз ишини давом эттиряпти.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates