Олий судга келган шахс тўсатдан вафот этди

    Ижтимоий ҳаёт 3 август 2023 857

    Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассасия инстансиясида тайинланган суд мажлисига даъвогар сифатида борган эркак юрак хуружидан вафот этди.

    Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, 3 август куни 1957 йилда туғилган фуқаро М.А. Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстансиясида соат 9:15га тайинланган суд мажлисига даъвогар сифатида келган.

    Суд мажлиси ўз вақтида бошланган бўлиб, суд мажлиси котиби тарафларни суд залига таклиф этиш учун кутиш хонасига чиққанида М.А. беҳуш ҳолда ётганини кўрган. Шу заҳоти барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилиб, шошилинч тез тиббий ёрдам ходимларига хабар берилган.

    Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тиббиёт ходимлари томонидан М.А. ҳаётдан кўз юмганлиги аниқланган.

    Тиббиёт ходимлари берган бирламчи хулосага асосан фуқаро М.А.нинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates