Мазкур мукофот билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, ўзининг юқори касб маҳорати, ёрқин истеъдоди ва ижоди, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган, фаол ва ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида алоҳида намуна кўрсатиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқаролар рағбатлантирилади.
“Олий таълим аълочиси” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси” кўкрак нишонлари мукофотланган шахсларга 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида топширилади.
“Олий таълим аълочиси” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси” кўкрак нишонлари билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи асосида амалга оширилади.
Кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мазкур Низом талаблари асосида тақдирланиши мумкин.
Кўкрак нишони билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.