Коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчиларга қўшимча имконият берилмоқда

    Таълим 19 сентябр 2024 239

    Ота-оналар ва абитуриентларнинг мурожаатлари ҳамда касб эгаллаш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024/2025-ўқув йили учун профессионал таълим муассасаларига қўшимча қабул қилиш бошланди.

    Коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчиларга қўшимча имконият берилмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Ота-оналар ва абитуриентларнинг мурожаатлари ҳамда касб эгаллаш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024/2025-ўқув йили учун профессионал таълим муассасаларига қўшимча қабул қилиш бошланди.

    Бунда, бўш ўринлари (вакант) мавжуд бўлган коллеж ва техникумларга абитуриентлар тест натижалари асосида иккита мутахассислик фани мос бўлган тегишли касб (мутахассислик)ни танлашлари мумкин.

    Касб танлашда фанлар кетма-кетлиги инобатга олинмайди. Таълим тилини ўзгартирган ҳолда тегишли касб ва мутахассисликларни танлаш ва танловда иштирок этиш мумкин.

    Кириш имтиҳонларида иштирок этиб, my.uzbmb.uz платформаси орқали профессионал таълим муассасаларини танламаган абитуриентлар иш берувчилар билан тузилган шартномага мувофиқ коллеж ва техникумларга дуал таълим шакли бўйича тўғридан тўғри қабул қилинади.

    Онлайн рўйхатдан ўтмаган ёки кириш имтиҳонларида иштирок этмаган, бироқ коллеж ва техникумларда кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагидаги фуқаролар ёзма имтиҳонлар орқали тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

    Коллеж/техникумларнинг кундузги таълим шакли касб ва мутахассисликлари учун танловда иштирок этмоқчи бўлганлар жорий йилнинг 25 сентябригача my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ўқиш истагидагилар бевосита коллеж ва техникумнинг ўзига мурожаат қилишлари лозим.

    Шу муносабат билан, коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун ўқув жараёни жорий йилнинг 2 октябридан бошланади.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates