Олмалиқда янги дала ўқув майдони очилди

    Унда ўқув нуқталаридан иборат янги объектлар фойдаланишга топширилди.

    Мудофаа вазирлигининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисми учун замон талаблари асосида жиҳозланган ва янгидан қуриб битказилган дала ўқув майдони фойдаланишга топширилди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Очилиш маросимида ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Сўз олганлар сўнгги йилларда ҳарбий қисмларнинг инфратузилмасини янада такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва уларга яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар кундан-кунга ортаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтишди.

    Янги дала ўқув майдонида иқлим ва жой шароитларини ўзида мужассамлаштирган тактик шаҳарча, амалий ўқ отиш майдончаси, дала ошхонаси, симли тўсиқдан ўтиш йўлаги, душман билан яқин масофада қўл жанги усулларидан фойдаланиш ва пичоқ билан ҳужум қилиш каби ўқув нуқталаридан иборат янги объектлар фойдаланишга топширилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates