Бу ҳақда "Hududgaz Poytaxt" ГТФ хабар берди.
Шу йилнинг 5 август куни таъмирлаш ишлари туфайли Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг қуйидаги ҳудудларига соат 10:00 дан 17:30 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Олмазор тумани Аҳоли истеъмолчилари: "Хастимом" МФЙдаги 197 та ерли хонадон Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та
Шайхонтоҳур тумани Аҳоли истеъмолчилари: "Гулбозор" МФЙдаги 85 та ерли хонадон, 65 та коттеж, 3 та кўп қаватли уйлардаги 244 та хонадон Улгуржи истеъмолчилар сони: 12 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди, — дейилади хабарда.