Олот тумани тиббиёт бирлашмасида Бухоро давлат тиббиёт институти кафедраси ташкил этилди

    Таълим 27 январ 2021 4939

    Жорий йил 21-22 январь кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида соғлиқни сақлаш соҳа ходимларига ҳам бир қатор топшириқлар берган эди.

    Шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилар томонидан Олот тумани аҳолиси учун сифатли тиббий хизматни ташкил этиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси поликлиникасида институтнинг Травматология ва болалар хирургияси кафедраси филиали ташкил этилди. Шу билан биргаликда соҳага оид фанларни ўқитиш учун етарли шароитга эга маъруза хонаси ташкил этилди.

    Бу ерда талабалар поликлиника тиббий бригадаларига бириктирилган ҳолда ўз ўқитувчилари остида тиббий кўрик тадбирларида иштирок этишмоқда. Кафедра филиалида талабаларга биринчи дарсни институт ректори профессор Шуҳрат Тешаев ва Республика Нейрохирургия маркази директори Ғайрат Кариев ўтишди.

    Қайд этиш жоизки, Олот туманига юборилган институтнинг Даволаш иши йўналиши 6 курс талабаларга бу ердаги фаолият фаннинг назарий дарсларини ўзлаштириш билан бирга ўзига хос амалиёт ҳисобланади. Президентимизнинг бирламчи бўғинга қаратаётган алоҳида эътибори, хусусан, оилавий шифокор нуфузининг оширилаётганлиги олис ҳудудлар аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатишга муҳим аҳамият касб этади. Бўлғуси шифокорларга бунинг моҳиятини тушунтириб, уларни ўз ҳудудларига жалб этишга куюнчаклик билан ёндашишлари этилади.

    Бунгача Вобкент туман тиббиёт бирлашмасида институтнинг Хирургик касалликлар ва реанимация, Ички касалликлар ва эндокринология, Акушерлик ва гинекология кафедраси филиаллари ташкил этилган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates