"Олтин қалам" бош миллий мукофоти ғолибига автомобиль берилади

    Журналистлар ўртасида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган "Олтин қалам" миллий мукофотининг бош совринига 2023 йилдан бошлаб автомобиль қўйилади.

    Бу ҳақда huquqiyaxborot телеграм канали маълум қилди.

    Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланганидек, 2023 йилдан бошлаб «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндорлари қўйидагича тақдирланади:

    — бош миллий мукофот учун – автомобиль;

    — 1-ўрин учун – БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм) миқдорида;

    — 2-ўрин учун – БҲМнинг 175 баравари (52,5 млн сўм) миқдорида;

    — 3-ўрин учун – БҲМнинг 150 баравари (45 млн сўм) миқдорида;

    —12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм) миқдорида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates