«Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони совриндорларга топширилди

    13 июнда Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми доирасида «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

    Тантанали тадбирни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов кириш сўзи билан очди.

    Кейинги йилларда «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишонининг чет эллик совриндорларини Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми доирасида тақдирлаш анъанага айланди. Жорий йилда қуйидаги хорижий ҳамкорлар:

    • Шереф Малкоч, Туркия Республикаси Бош Омбудсмани – Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида Туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун;
    • Нура бинт Заид ал-Рашуд, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси Котибияти ижрочи директори, профессор – ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун;
    • Рашид Ҳамад Ҳумаид Албалуши, Уммон султонлигининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси раиси – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги учун;
    • Марям бинт Абдуллаҳ ал-Аттия, Қатар давлати Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий қўмитаси раиси – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги учун ушбу мукофот билан тақдирландилар.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишонини ўз соҳибларига тантанали равишда топширди.

    Қатарлик совриндор ҳамкоримизнинг мукофотини Қатар давлати Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитаси бош котиби Султон бин Ҳасан ал-Жамали қабул қилиб олди.

    Маълумот учун: «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2020 йилда таъсис этилган. Бундан мақсад – инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда катта ҳисса қўшган фуқаролар ва ташкилотларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда тақдирлаш, бу фаолиятни амалга оширишда ўрнак бўлаётганлар намунасини, уларнинг тажрибасини оммалаштиришдан иборат.

    Кўкрак нишони билан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги хизмати, инсон ҳуқуқларини тарғиб қилишдаги фаоллиги, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим, ёшлар ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш анъаналарини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларни ривожлантириш ва бошқаришдаги салмоқли ютуқлари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги самарали илмий фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тақдирланади.

    «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилотлар ҳам тақдирланиши мумкин.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

    Миллий маркази матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates