Бишкек шаҳрида 12-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтган МДҲ Ижодий ва илмий зиёлилари форумида таниқли ўзбек ҳайкалтароши Баҳром Норбоев “Дебютлар ҳамдўстлиги” халқаро мукофоти билан тақдирланди.
Мукофот МДҲга аъзо давлатларнинг Гуманитар ҳамкорлик кенгаши ва гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси томонидан таъсис этилган.
“Дебютлар ҳамдўстлиги” халқаро мукофоти ҳар йили таъсисчилар томонидан белгиланадиган гуманитар соҳадаги ёш мутахассисларга (35 ёшгача) берилади. Мукофот 2008 йилдан бери мавжуд.