Bloomberg хабар беришича, бир нечта мамлакатлар ҳукуматлари "олтин" виза дастурларини бекор қилиш ёки виза олиш учун ариза топширишлари мумкин бўлган одамлар сонини чеклаш ниятида.
Лекин етарли пулга эга бўлганлар учун бошқа мамлакатда яшаш ҳуқуқи бир ҳақ эвазига олиниши мумкин. Баъзи мамлакатлар бундай "олтин визалар"ни, таклиф қилишади, баъзилари эса "олтин паспорт" орқали ҳатто чет элликлар учун тўлиқ фуқароликни беришади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари "олтин виза" дастурлари жиноий фаолият ва коррупцияни рағбатлантиришидан хавотирда. Танқидчиларнинг таъкидлашича, улар бойларга бошқалар учун мавжуд бўлмаган имкониятларни бериш орқали тенгсизликни кучайтиради.
Буюк Британия, Ирландия, Нидерландия, Греция ва Малтa ўзларининг "олтин визалари" ёки шунга ўхшаш сиёсатларига оид қоидаларни бекор қилди ёки кучайтирди. Испания апрель ойида маҳаллий аҳоли учун арзон уй-жойлар таъминотини кўпайтиришга ҳаракат қилган ҳолда ўз дастурини тугатишини ҳам тугатишини айтди.
Зулхумор Акбарова








