Олтита давлат ўртасида Ишбилармонлик Кенгаши тузилди

    Савдо-саноат палатасида видеоконференцалоқа шаклида халқаро онлайн учрашув бўлиб ўтди.

    Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон Савдо-саноат палаталари ҳамда Корея халқаро савдо уюшмаси вакиллари ўртасида “Корея Республикаси — Марказий Осиё” Ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Кенгашни тузиш масаласи 2019 йилда Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган XII Марказий Осиё Ҳамкорлик Форумида муҳокама қилинган эди. Ўзбекистон ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан бугун мазкур келишув расмий ҳамкорликка айланди.

    Онлайн маросимни Корея халқаро савдо уюшмаси раиси Ким Ёнгжу очиб берди. Шундан сўнг учрашувда томонлар Корея Республикаси ва Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ўртасидаги амалий ва узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлик чоралари, иқтисодий ривожланиш соҳасига Кореянинг илғор тажрибасини жалб қилиш, янги қўшма корхоналарни ривожлантиришга ҳисса қўшиш масалаларини муҳокама қилди.

    Конференцияда “B2B” музокаралари ва кооперацион биржаларни ташкил қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Маросим сўнгида томонлар ҳар йили “Корея — Марказий Осиё” ҳамкорлик форуми доирасида “Корея Республикаси — Марказий Осиё” Ишбилармонлик кенгаши йиғилишларини ўтказишга келишиб олди.

    Ирода ТОШМАТОВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates