Ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича шу йилнинг 23 июль куни туш соат 12:35 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Sh.Rashidov кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ёнғин жойига зудлик билан 6 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилиб, ёнғин соат 12:56 да батамом ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин натижасида бинонинг том қисмидаги қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.