Онлайн ўйинга берилиб кетган ўсмир тенгдошини алдаб унинг онасининг картасидаги пулни ҳам ечиб олди

    Ўсмир тенгдошини онлайн трейдерлик савдоларида пулларини кўпайтириб беришни айтиб уни ишонтирган.

    Сирдарё вилоятида яшовчи А.Ф. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг фарзанди ишончига кириб, фарзанди орқали А.Ф.нинг ўзига тегишли банк картасидан 963.000 сўм пулларини ечиб олганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

    Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида, ушбу жиноят 2006 й.т. Э.Х томонидан содир этилганлиги аниқланди.

    Э.Х. фуқаро А.Ф. фарзандининг ишончига кириб онлайн трейдерлик савдоларида пулларини кўпайтириб бешни айтиб алдаб пулларини ечиб олганлиги маълум бўлди.

    Э.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates