Оқ олтинда “uz.hunarmand-ta’lim” лойиҳаси жорий қилинмоқда

    Инвестициялар 5 июн 2020 2367

    Бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан юборилган ишчи гурухи аъзоларининг ташаббускорлиги муҳим касб этмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938 сонли "Жамиятида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ,махалла институтини янада қўллаб-қувватлаш хамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора -тадбирлари тўғрисида "ги Фармонида белгилаб берилган хотин -қизларнинг бандлигин таъминлаш, мехнат шароитларни яхшилаш, уларни тадбиркорликка, хунармандчиликка кенг жалб этиш хамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш тўғрисидаги” КҚ-20-IV-сонли Қарорининг 2-иловаси, 46-52-бандларини амалга ошириш борасида Республикамизда мақтовга арзигулик амалий ишлар қилинмоқда.

    Бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан юборилган ишчи гурухи аъзоларининг ташаббускорлиги муҳим касб этмоқда. Улар жорий йилнинг 3 июнь куни Оқолтин туманига ташриф буюриб маъсул ходимларга, аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, хотин-қизларни ҳунармандчиликка жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатиш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан “Ҳунарманд” уюшмаси ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан хамкорликда амалга оширилаётган "Uz. hunarmand-ta'lim" лойиҳасини кенг жорий қилиш билан боғлиқ масалалар мухокама қилиниб маъсул ходимларга топшириқ берилган эди.

    "Ойдин йўл" газетаси

    Бугун ана шу топшириқ ижроси юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлим мудири Карима Норқулова Оқолтин туманида ташриф буюрдилар. Туман марказидаги А.Навоий ва Саховат маҳалласидаги кўп йиллардан буён ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган малакали ҳунармандлар Нафиса Джулиева, Феруза Аминова, Сурайё Абдуғаниева, Матлуба Эргашева, Исмоилова ва Шоҳиста Норматовалар билан учрашиб "Устоз-шогирд "йўналишида бириктириш бўйича чора-тадбирлар режаси, “Uz.Hunarmand-ta’lim” лойиҳасини кенг омма орасида жорий этиш ва тарғибот олиб бориш, ишлаш истагида бўлган ишсиз хотин-қизларга касб сирларини ўргатиш хамда иш ўринларини кўпайтириш борасида йўл-йўриқ, кўрсатма бердилар ва уларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

    Хотин -қизларимиз катта куч, улар иш билан банд қилинса, уларга эътибор қаратилса, ҳар жабҳада ўзларининг мехнати билан ўрнак кўрсата оладилар. Бунинг учун ҳаракат, билим, ҳунар ва имконият берилса бўлгани.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates