Туркий давлатлар ташкилотининг соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиши ва Туркий дунё тиббиёт конгрессида Туркиянинг Сағлиқ билимлери университети билан институтимиз ўртасида қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ўзбекистон — АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида Case Western университети, University Hospitals билан юрак-торокал жарроҳлик соҳасида ҳамкорликка эришилди.
Мамлакатимизда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, малакали мутахассислар тайёрлаш, иқтидорли ёшларни қўллабқувватлаш, рағбатлантириш, назарий билимларни амалиёт билан мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар кўлами кундан кунга кенгаймоқда. Юртимиздаги нуфузли олийгоҳлардан бири сифатида Андижон давлат тиббиёт институти ҳам ҳаётбахш ислоҳотларда фаол иштирок этяпти.
Таълим самарадорлигини ошириш борасидаги фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида профессор-ўқитувчилар илмий салоҳиятини юксалтириш, янги лойиҳа ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор халқаро форумлар ўтказилди. Хусусан, Ўзбекистон — Ҳиндистон тиббиёт форумида институт ҳамда Dr.D.Y.Patil университети ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Унга кўра, икки олий таълим муассасаси ўртасида халқ табобати йўналишида қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, талабалар академик мобиллик дастурини ташкил этиш, трансплантология соҳасини ривож лантириш каби масалаларда ҳамкорлик қилинади.
Ўзбекистон — Германия биринчи тиббиёт форумида Германия ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан уроонкология йўналиши бўйича мутахассислар малакасини ошириш, биргаликда жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ долзарб масалалар кўзда тутилган меморандум имзоланди. Истиқболли ҳамкорлик лойиҳалари дастуридан ўрин олган Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми ҳам келишувларга бой бўлди.
Форум доирасида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг A.Вишневский номидаги Миллий тиббий тадқиқот маркази билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Энди Россиянинг “РОСОМEД” ва “СИНТОМEД” компаниялари билан тиббиётда симуляцион таълимни ташкил этиш, симуляция ўқув маркази фаолиятини юритиш, ушбу ўқитиш усулида мутахассислар тайёрлаш бўйича манфаатли келишувга эришилди.
Урал давлат тиббиёт университети билан имзоланган ҳужжатда, асосан, талабалар ўртасида академик мобиллик дастурлари ташкил этиш, профессор-ўқитувчиларни малака ошириш курсларига жалб қилиш, ўзаро қўшма илмий лойиҳалар устида ишлашга эътибор қаратилди. В.Aлмазова номидаги Россия миллий тиббий тадқиқотлар маркази билан институтлараро ва кафедралараро ҳамкорлик йўлга қўйилди. Қозон федерал университети билан институтимизга университетнинг профессор-ўқитувчиларини доимий равишда дарс жараёнларига таклиф этиш юзасидан келишувга эришилди.
Туркий давлатлар ташкилотининг соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиши ва Туркий дунё тиббиёт конгрессида Туркиянинг Сағлиқ билимлери университети билан институтимиз ўртасида қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ўзбекистон — АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида Case Western университети, University Hospitals билан юрак-торокал жарроҳлик соҳасида ҳамкорликка эришилди.
Шунингдек, АҚШнинг Огайо штатида жойлашган ДЭЛР психиатрия клиникаси билан психиатрик касалликларни даволашда янги ва замонавий усулларни кенг жорий этиш, маҳаллий мутахассисларнинг клиникада малака оширишини йўлга қўйиш, янгича “шок терапияси” ёрдамида руҳий касалликларни даволашни Ўзбекистонда татбиқ қилиш бўйича амалий ишлар бажарилмоқда.
Ўзбек-Америка тиббиёт уюшмаси билан ҳамкорликда тиббиёт соҳасидаги янгиликларни мамлакатимизда амалиётга жорий этиш, Андижон давлат тиббиёт инс титутининг янги замонавий клиникаси учун кадрлар тайёрлашда АҚШ тажрибасини татбиқ этишга кўмаклашиш масалалари кўзда тутилган. Ҳар йили икки мамлакат тиббиёт соҳаси вакиллари ўртасида илмий ва академик ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.
Форум доирасида Б2Б форматда учрашувлар ўтказилди. Унда АҚШнинг Питсбург университети билан тиббий биостатистика, генетика ва геномика, инсон геномини ўрганиш ва келиб чиқиши мумкин бўлган касалликларни генетик таҳлил қилиш масалаларида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Корея транспорт университети билан ҳамкорликда бакалавриат учун паратиббиёт йўналиши ва Германия нинг Росток университети билан магистратура бўйича қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
“Ўзбекистон — 2030” стратегиясида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш билан боғлиқ қатор вазифалар белгиланган. Улардан бири аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришдир. Андижон давлат тиббиёт институтининг малакали ходимлари бу ишларда ҳар жиҳатдан фаол бўлмоқда. Улар мактаб, мактабгача таълим муассасалари, ташкилотлар, маҳаллаларда бўлиб, аҳоли ўртасида кундалик овқатланиш тартиби, табиий ҳамда фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш меъёрлари ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.
Аҳоли уй шароитида бажариб туриши ва соғлом турмуш тарзига риоя қилишида аҳамиятли бўлган жисмоний машқларга оид тарқатма материаллар тақдим этмоқда. Касалликларнинг олдини олиш юзасидан чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ўтказиб келиняпти. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда, аввало, институт жамоаси кўпга ўрнак. Эрта тонгда 5000 қадам юриш жамоавий одатга айланди. Ҳамма касблар ҳам жисмоний фаолликка эга эмас.
Бир жойда икки соат ва ундан зиёд вақт ўтириб ишлаган кишиларда қатор касалликларга чалиниш эҳтимоли ортади ва бунинг олдини олишнинг ягона усули қон айланишига доир бир қанча машқларни бажариш. Соғломлаштириш билан боғлиқ тарғибот тадбирларида институт талабалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Улар “Кўнгиллилар” жамоасида бирлашиб, соғлом турмуш тарзи тарғиботида фаол қатнашмоқда. Тиббий хизмат сифатини яхшилаш, малакали хизмат кўрсатиш кўп жиҳатдан малакали кадрлар салоҳиятига боғлиқ.
Шу мақсадда институтда илмий даражага эга, доцент, профессорларни кўпайтириш, илмий фаолият билан шуғулланиши учун уларга муносиб шароит яратиб беришга эътибор қаратиляпти. Айни пайтда институтда 51 нафар фан доктори, профессор, 216 фан номзоди, доцент фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг шу кунига қадар 39 нафар тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори ҳамда 6 нафар тиббиёт фанлари доктори етишиб чиқди.
Институтга хорижлик мутахассисларни жалб этган ҳолда маъруза ва амалий машғулотлар ўтилиши анъанага айланган. Айни кунда Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Миср, Украина, Беларусь, Озарбайжондан келган 25 мутахассис талабаларга машғулот ўтмоқда. Бугунга қадар 49 нафар профессор-ўқитувчимиз хорижда малака ошириб қайтди, яна 14 нафари тиббиёт тизими ривожланган Хитой, Туркия, Жанубий Корея, Латвия, Канада, Германияда малака оширмоқда.
Талабалар эришган ютуқларни ҳам эътироф этиш ўринли. Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган халқаро талабалар олимпиадасида институт талабалари 1-ўринни эгаллади. Илғор тадқиқотлар илмий маркази ташаббуси билан мамлакатимиз ва қатор хорижий давлатлар етакчи мутахассислари, илмий изланувчилар, магистр ва талабалар иштирокида онлайн ўтказилган халқаро илмий форумда педиатрия факультети талабалари Иқболжон Ҳакимжонов ҳамда Бобомурод Абдусаломов, стоматология факультети талабаси Зиёдбек Райимов иштирок этиб, “Илм-фан ифтихори” кўкрак нишони, махсус гувоҳнома ҳамда халқаро сертификат билан тақдирланди.
Бундай ютуқлар нафақат тиббиёт, балки спорт соҳасида ҳам қўлга киритиляпти. Жумладан, Хитойнинг Ҳангжоу шаҳрида бўлиб ўтган Параосиё ўйинлари сузиш баҳсида даволаш факультети талабаси Музаффар Турсунхўжаев олтин медалга сазовор бўлди. Таълимдаги ҳар бир одим мақсад томон яқинлаштиради. Қадамлар кўпайгани сари марра ҳам яқинлашиб, натижалар яққол кўринади. Шу маънода, ўқитиш сифатини оширишдаги интилишларимиз олдиндаги ютуқларнинг дебочаси дейиш мумкин.