Бу ҳолат нафақат жорий йилда, балки ўтган йилларда ҳам кузатилган.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу хабарлар фақат абитуриентларга эмас, барчага, жумладан, Агентлик ходимларига ҳам келмоқда.
Қайд этилишича, Агентлик фуқароларнинг розилигисиз учинчи шахсларга улар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмайди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда ОТМларига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно).
Агентликнинг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлиги таъминланган бўлиб, уларга ҳеч қандай киберҳужум уюштирилмаган ва учинчи шахслар томонидан абитуриентларнинг маълумотлари қўлга киритилмаган.
"Шу ўринда фуқароларга ишончсиз манбалардан фойдаланмасликни ва турли манбаларга шахсий маълумотларини киритмасликни тавсия қиламиз.
Фуқароларимизда ушбу ҳолат юзасидан шубҳа бўлган тақдирда, Агентлик тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ўтказилишига тайёрлигини маълум қилади", дейилади хабарда.