баннер
10 апр 2025
13:36

    Ўқишни кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳон натижалари эълон қилинди

    Таълим 23 август 2023 2131

    Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳон натижалари Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилди.

    ОТМлар томонидан тақдим этилган касбий (ижодий) имтиҳон натижалари тест синови натижалари билан бирга ҳисобланиб, my.uzbmb.uz ва mandat.uzbmb.uz сайтларига жойлаштирилди.

    Олий таълим муассасалари томонидан ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини 3 хил усулда билишлари мумкин:

    1. my.uzbmb.uz сайтининг “Ўқишни кўчириш (хориждан) Натижани олиш” бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
    2. mandat.uzbmb.uz сайтининг “Ўқишни кўчириш-2023” бўлими орқали талабгорнинг ID рақамини киритган ҳолда.
    3. Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги телеграм ботларига талабгорнинг ID рақамини юборган ҳолда («Ўқишни кўчириш 2023» бўлимидан):

    @e_dtm_mandatbot
    @e_dtm_mandat1bot
    @e_dtm_mandat2bot
    @e_dtm_mandat3bot
    @e_dtm_mandat4bot

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech