Бугундан ўқишни кўчириш учун ариза топшириш бошланади

    Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарорига мувофиқ, бугун 15 июлдан ОТМларда ўқишни кўчириш жараёнлари бошланади.

    Бу ҳақда Таълим назорати хабар берди.

    Ўқишни кўчириш учун аризалар 5 августга қадар давом этади ва қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:

    transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига;

    my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.

    Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун эса фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:

    — Талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;

    — Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.

    Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМига ўтиш учун имтиҳон топширади.

    Ушбу имтиҳонда талабалар қуйидаги жадвалда кўрсатилган балларни тўплай олса ўқишини кўчира олади:

    Ўтиш баллини тўплолмаганлар "супер-контракт" билан қабул қилиниши мумкин. Ёки @мандат_жавоббот орқали ўқишни кўчириш бўйича фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, ўтиш баллари ва супер контракт миқдори билан танишиши мумкин.

    Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар «перевод»чилар учун амал қилмайди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates