Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари санаси эълон қилинди

    Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат олий ўқув юртларига кўчириш бўйича тест синовлари шу йилнинг 18-19 август кунлари бўлиб ўтади.

    Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги маълум қилди.

    Тест синовлари икки сменада ташкил этилади:

    • 1-сменада 8:00 дан 11:00 га қадар,
    • 2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

    Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан — жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш ҳамда жавоблар варақасига кўчириш учун 3 соат вақт берилади.

    Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олиши мумкин.

    Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан, паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келиши лозим.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates