Ўқитувчи гап қайтарган ўқувчини жазолади

    Таълим 25 сентябр 2024 670

    Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги 188-мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани ҳақида хабар тарқалди.

    Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ҳолат Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабида 2024 йил 23 сентябрь куни тахминан тушдан кейин соат учларда кузатилган. 6-«В» синфида дарс ўтаётган рус тили фани ўқитувчи Р.О.га ўқувчи Э.Г. гап қайтарган ва тортишиб қолган.

    Сўнгра ўқитувчи Р.О. ўқувчи Э.Г. ни қулоғидан чўзган, ўтирган жойидан партасидан тортиб олиб чиққан ва ўқувчининг юзига тарсаки туширган.

    Ўқувчига тан жароҳати этказмаган, саломатлиги жойида.

    Бундан хабар топган ўқувчи Э.Г.нинг ота-онаси ўқитувчининг бу хатти-ҳаракати юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Маълумот ўрнида шуни маълум қиламизки, рус тили фани ўқитувчиси Р.О. синов муддати билан мактабга ишга таклиф қилинган, расман у 188-мактабга ишга қабул қилингани бўйича ҳали буйруғи чиқмаган ва юқоридаги воқеа унинг дастлабки иш кунида содир бўлган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates