Тошкентдаги хусусий мактабда ўқитувчи ўқувчиларга куч ишлатди

    Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги хусусий мактабда ўқитувчи 9-синф бўлган икки ўқувчига нисбатан куч ишлатди.

    Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

    Қайд этилишича, туман ИИО ФМБ томонидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида аниқланишича, мазкур хусусий мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ғ.Ж. (2008 йилда туғилган) га мактаб ўқитувчилари А.Ф. ва Н.М. томонидан жисмоний куч ишлатилган.

    Тайинланган суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ғ.Ж. га енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан А.Ф. ва Н.М. ларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний чора кўриш учун мазкур иш материаллари Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судига юборилди.

    Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида мазкур иш юзасидан кузатувини давом эттиради.

    Бу борада қўшимча ахборот берилади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates