Яқинларимни соғинаман, аммо болалар меҳри шу қишлоқда қолишга ундайверади

    “Накурт” маҳалла фуқаролар йигʻинининг Қоʻшилиш қишлогʻи Паяриқ тумани марказидан 70 километр узоқда жойлашган. Ям-яшил кенгликлар, пурвиқор тогʻлар багʻридаги қишлоқнинг асосий ёʻли сой ёқалаб оʻтади. Ёлгʻизоёқ ёʻлнинг икки томонида мевали ва манзарали дарахтлар боʻй чоʻзган. Узоқдан оқариб турган моʻжазгина бино коʻзга ташланади.

    Бу қишлоқдаги 40-умумтаʼлим мактаби. 100 оʻринга моʻлжалланган мактаб баҳаво адирликда жойлашган, юзлари қир шамоли ва қуёшда қорайган болалар таʼлим муассасасига 3-5 километр ёʻл босиб келади. Оʻқишга иштиёқи баланд қоракоʻзлар учун масофанинг аҳамияти ёʻқдек гоʻё. Табиат инжиқликлари уларга кор қилмайди. Дейлик, куз ва қиш ойларида сой суви коʻпайиши туфайли ёʻлда юришнинг имкони боʻлмай қолган пайтларда ҳам болалар баʼзан лой, баʼзан сув кечиб мактабга келган пайтлари коʻп боʻлган. Қишлоқ аҳлидан шу ҳақдаги ҳикояларни эшитар эканман, машҳур адиб Чингиз Айтматовнинг “Биринчи муаллим” асаридаги мана бу битиклар ёдимга тушади: “Боʻлмаса тиззадан сув кечиб, изгʻиринда нафасимиз кесилиб, шунча узоқ жойга — тепаликка ҳар кун қатнаб, тинка-мадоримизни қуритишга бизни ким мажбур қиларди, дейсиз? Мактабга оʻз ихтиёримиз билан ҳавас қилиб борардик. Оʻқишларингга борсаларингчи, деб бизни қистовга оладиган ҳеч ким ёʻқ эди... Дуйшеннинг дарсларига қулоқ солиб, оʻқиш билан машгʻул боʻлардик”.Оʻқувчи қалбига ёʻл топилган жойда бошқа сабаблар бекор. Билими, меҳри дунёчалик кенг устозлар бор экан, мактаб муқаддас даргоҳ, устоз эса мисли шамчироқ боʻлиб оʻзига чорлаб тураверади.Ёқубовлар оиласи асли Хоразмдан. Оила боши Қодирберди Ёқубов узоқ йиллар Хонқа туманидаги 1-умумтаʼлим мактабида жисмоний тарбиядан, турмуш оʻртогʻи Зумрад Жуманиёзова эса тарих фанидан оʻқувчиларга сабоқ бериб келган. Ҳаётини мактаб ва оʻқувчилар билан богʻлаган оʻқитувчилар ҳалоллиги, жонкуяр ва фидойилиги билан эл оʻртасида ҳурмат, эʼтибор қозонган. Қодирберди ака ва Зумрад опа олис ҳудудда ишлашни ихтиёр этганида аввалига яқинлари ҳайрон боʻлди. Аммо бир қарорга келинган, уларнинг Паяриқ туманидаги 40-мактабда иш бошлаши аниқ боʻлган эди.Қишлоқ аҳли содда, танти. Улар оʻзга ерлик муаллимларни катта ҳурмат билан кутиб олди. Дарров ижарага уй берилди. Қоʻни-қоʻшни тез-тез хабар олиб турар, оʻзлари учун тайёрлаган тансиқ таомлардан илинар, бегона жойнинг пасту баланди ҳақидаги ҳикоялар янги меҳмонлар учун ҳам жуда қизиқ эди. Меҳри иссиқ бу эл янги оʻқитувчиларнинг қишлоққа мослашиши учун борини аямади. Муаллимлар ҳам бирпасда шу ерлик одамларга қоʻшилиб кетди.— 2022/2023 оʻқув йилидан иш бошладик. Биз бу ерга келгунга қадар тарих фанидан мутахассис ёʻқлиги сабаб дарс оʻтилмаган, — дейди Зумрад Жуманиёзова. — Бу фанни янги методика боʻйича оʻта бошлаганимдан кейин нафақат болалар, балки ота-оналарнинг ҳам қизиқиши ортди. Улар мен билан суҳбатлашиш учун мактабга тез-тез келадиган боʻлди. Оʻқувчиларим фан олимпиадаларида туман, вилоят босқичларида совринли оʻринларни қоʻлга киритмоқда.Таʼтилда Хоразмга кетиб қолсак, ота-оналар, оʻқувчилар телефон қилиб ҳол-аҳвол соʻрайди. “Қачон келасиз?” дея бетоқат боʻлади. Қишлоқ аҳлининг чексиз ҳурматидан бошим осмонга етади. Педагог учун бундан катта бахт борми?Қишлоқ мактабида илк муаллима аёл сифатида иш бошлаган Зумрад опа бу ерга гоʻёки оʻзи билан янги нафас олиб кирди. У педагог сифатида боланинг ҳафсаласизлигига ёʻл қоʻймаслик энг асосий вазифаси эканини яхши биларди. Шу боис, тарих фани билан бирга оʻқувчи қизларга одоб-ахлоқ сирларини ҳам оʻргата бошлади. Уларнинг билимга қизиқишини ошириш, касб-ҳунарга ёʻналтиришга эʼтибор қаратди. Мактабда синфлар оʻртасида “Заковат” интеллектуал оʻйини ташкил этилди. Тоʻгараклар иш бошлади.Таʼлимдаги оʻзгаришлар, ислоҳотлар бу мактабга ҳам кириб борди. Оʻз устида ишлаган, малака оширган, тоифага эга боʻлган устозлар сони ортиб борар экан, оʻқитиш сифати ҳам юксалди. Янги методикалар қоʻлланила бошланди. Бу болаларнинг билими ва интилишларида оʻз аксини топди. Жорий йилда битирувчиларининг 60 фоизи олий таʼлим муассасаларига қабул қилинди. Бундан икки йил аввал мактаб “қизил” тоифада эди. Айни пайтда бир неча тамойиллар асосида “яшил” мақомини олди. Бунда, албатта, Қодирберди ака ва Зумрад опанинг ҳиссаси алоҳида.— Қийинчиликлар ёʻқ деб айта олмайман. Аёл киши эмасманми, уйни, яқинларимни согʻинаман. Аммо болаларнинг катта ҳурмат ва интилишини коʻриб, шу ерда қолишим кераклигини ҳис қиламан. Биз келгунча қишлоқда интернет боʻлмаган. Болалар телефонга оʻрганмаган. Улар билимга чанқоқ. Зеҳни оʻткир, эшитганини илиб олади. Фарзандларимдек боʻлиб қолган бу болаларни ташлаб кетишга коʻзим қиймайди. Коʻзлари ёниб турадиган оʻгʻил-қизлар орасида эртага юрт корига ярайдиган асл инсонлар чиқишига ишончим комил, — дейди Зумрад Жуманиёзова.Оʻқитувчилик катта фидойилик талаб этадиган касблардан биридир. Чунки ҳар бир оʻқувчида алоҳида салоҳият борлигини илгʻаш, уни юзага чиқариш катта меҳнат талаб қилади. Заҳматли, аммо шарафли бу меҳнат натижасида эртага инсониятга нафи тегадиган олим, шифокор, учувчи ёки муҳандис етишиб чиқиши мумкин. Эл орасида ҳурмат-эʼтибор топган қайсики касб эгалари бор, устоз ва мураббийларнинг самарали меҳнати маҳсулидир. Улар эртага қандай муваффақиятга эришишидан қатʼи назар, қалбининг тоʻрида ҳамиша устоз ёди, миннатдорлик туйгʻулари ҳукмрон боʻлиши муқаррар.— Қишлоқ жуда хушманзара, бу ерда ҳатто экотуризмни ривожлантириш мумкин, — дейди Қодирберди Ёқубов. — Ям-яшил ёʻл, шувуллаб оқаётган сой, орқада виқор тоʻкиб турган тогʻлар, адирликлар ҳар қандай сайёҳ эʼтиборини жалб қила олади. Аммо куз ва қиш ойларидаги ёгʻинлар ёʻлларда ноқулайлик тугʻдиради. Иш бошлаган дастлабки кезларимиз 2,5-3 километрча ёʻлни яёв босиб оʻтишга тоʻгʻри келган, носоз ёʻлда сув, лой кечган пайтимиз боʻлди. Бизку, майли, оʻқувчилар қийналиши керак эмас. Вилоят ҳокимлигига шу ҳақда билдирдик. Ёʻл таʼмири, коʻприк қуриш бугун навбати билан қилинмоқда. Маҳаллий аҳолининг, оʻқувчиларимизнинг равон ёʻлда юриш орзуси ушалаётганидан хурсандман.Педагог ёш авлод келажагига таʼсир коʻрсатадиган ҳар бир муаммони оʻзига дахлдор деб билади. Оʻқувчисининг зарур билим ва коʻникмага эга боʻлишига халал бераётган жиҳатлар, ютуқларига рагʻбат берадиган омилларни эʼтибордан четда қолдирмайди. Мамлакатимизда спорт ривожига қаратилаётган эʼтибор, оʻсиб келаётган авлоднинг ҳар жиҳатдан согʻлом ва бақувват боʻлиб вояга етиши ёʻлидаги саʼй-ҳаракатлар унинг ҳам диққат марказида. Шу сабаб болаларнинг спортга қизиқишини оширишни энг катта вазифаси деб билади.— Бу ерга келганимда эски, ранги оʻчган шахмат-шашка тахталаридан бошқа ҳеч нарса ёʻқ эди, — дея соʻзида давом этади Қодирберди муаллим. — Оʻзим билан бирга зарур спорт инвентарларини олиб келдим. Болалар футбол, волейбол, стол тенниси билан шугʻуллана бошлади. Машгʻулотларни кенгайтириб, бошқа коʻпгина спорт турларини ҳам оʻргатмоқчиман. Қизиқиш жуда юқори. “Беш ташаббус олимпиадаси”да туманда совринли оʻринларни қоʻлга киритдик.Оʻқитувчининг мақоми юксак коʻрилган жамиятда, албатта, ривожланиш боʻлади. Шу боис, мамлакатимизда халқ таʼлими соҳасидаги ислоҳотларни бошлашда қоʻйилган энг катта вазифа ҳам жамиятда устознинг нуфузини ошириш боʻлди. Бугун педагог ходимларнинг меҳнатига ҳақ тоʻлаш, моддий рагʻбатлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш борасида эʼтиборга молик ишлар қилиняпти. Турли ёʻналишларда оʻз иқтидорини намойиш этган устоз-мураббийларга устама ва қоʻшимча ҳақ тоʻлаш механизми жорий қилинган. Жумладан, Президентимизнинг тегишли қарорига биноан, олис ва чекка ҳудудда ишлаётган педагогларни моддий рагʻбатлантириш тизими ёʻлга қоʻйилган. Қаҳрамонларимиз ҳам бу имтиёздан фойдаланмоқда.Муаллимлик — улугʻ мақом. Шогирднинг билими ва салоҳияти қай даражадалиги устознинг мақоми нечогʻлигини белгилайди. Ана шу эзгу мақсадда чекка ва олис ҳудудларга бориб ишлаётган оʻқитувчиларни эса эʼтибор, эҳтиром, эʼзоз эгаси дейишга тоʻла ҳақлимиз.Рисолат МАДИЕВА,“Янги Оʻзбекистон” мухбириМақола “Янги Оʻзбекистон” газетасининг 197-сонида (2024-йил 27-сентябр) чоп этилган.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates