"Ўқитувчилар олимпиадаси"нинг Республика босқичи старт олди

    6 январь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 118-сонли умумтаълим мактабида мактаб ўқитувчилари ўртасида ўтказилаётган "Ўқитувчилар олимпиадаси"нинг Республика босқичи мусобақалари бошланди.

    Мазкур олимпиада 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб математика фани бўйича илғор, ташаббускор ва ижодкор педагогларни аниқлаш, қобилият, касбий маҳоратларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уч босқичда ўтказилган бўлиб, унда жами ҳисобда 6000 га яқин ўқитувчи иштирок этган.

    "Ўқитувчилар олимпиадаси" кўп сонли устозлар ва ўқитувчиларнинг таклифлари асосида 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб математика фанидан ташқари физика, кимё ва биология фанлари бўйича ҳам ташкил қилиниши йўлга қўйилди.

    Жорий йилги олимпиада мусобақалари ҳам уч босқичда ташкил қилинади. Олимпиаданинг дастлабки босқичида ихтиёрий равишда жами 30 минг нафарга яқин устозлар иштирок этди.

    Олимпиаданинг Республика босқичи жорий йил 6-7 январь кунлари пойтахтимиздаги 118-сонли умумтаълим мактабида ташкил қилинмоқда.

    Унда барча фанлар доирасида жами 168 нафар (физика, кимё ва биология фанларидан 3 нафардан, ҳар бир ҳудуддан 12 нафардан) ўқитувчилар иштирок этиши белгиланган.

    Олимпиаданинг биринчи кунида иштирокчиларга 5 та масаладан иборат ёзма иш вазифаси берилади ҳамда ушбу топшириқни бажариш учун 3 соат вақт ажратилади.

    Олимпиаданинг иккинчи кунида иштирокчиларга тегишли фан йўналишлари бўйича методик қисм ва тест топшириқларидан иборат вазифалар берилади.

    Методик қисмда иштирокчилардан тақдим этилган топшириқларнинг мисол ва масалаларни тўғри ёки нотўғри ечилганлигини изоҳлаб, ҳар бир масалани баҳолаши талаб этилади. Ушбу топшириқни бажариш учун 2 соат вақт ажратилади ва натижалар 50 балл билан баҳоланади.

    Республика босқичи натижаларига кўра, ҳар бир фан бўйича 6 нафардан иборат ғолиблар аниқланади ҳамда улар турли номинациялар бўйича диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.
    Барча фанлар натижаларига кўра ҳудудлар бўйича рейтинг эълон қилинади.

    Мазкур олимпиадада муваффақиятли иштирок этган ўқитувчилар билан ҳамкорлик ўрнатилади. Бу ҳамкорлик доирасида улар келгусида иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш, ўқувчи-ёшларни Республика, халқаро фан олимпиадаларига тайёрлаш жараёнларига жалб қилинади.

    "Ўқитувчилар олимпиадаси"нинг Республика босқичи жорий йилнинг 7 январига қадар давом этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates