Ўқувчиларга қандай қўшимча маҳсулотлар бериш керак?

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар танаввул қиладиган озиқ-овқатлар витаминларга бой, тўйимли ва асосийси, саломатлик учун хавфсиз бўлиши зарурлигини ёзмоқда.

    Таъкидланишича, нафақат таомлар, балки қўшимча овқат сифатида истеъмол қилинадиган маҳсулотларга ҳам тегишли талаб.

    “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”да ўқувчиларни қўшимча овқатлантиришга доир меъёрлар ҳам белгиланган. Улар қуйидаги маҳсулотларни ўз ичига олади:

    - мевалар (олма, нок, мандарин, апельсин, банан ва бошқалар);

    - идишга солинган, газланмаган ичимлик суви;

    - мева ва сабзавот шарбатлари, ичимликлар, инстант, витаминли ичимликлар;

    - стерилланган сут ва сут маҳсулотлари (ёғлилик даражаси 2,5 ва 3,2 фоиз);

    - ачитилган сутдан тайёрланган маҳсулотлар (ёғлилик даражаси 2,5 ва 3,2 фоиз);

    - творогли маҳсулотлар (ёғлилик даражаси 9 фоиздан ошмаслиги зарур);

    - нон маҳсулотлари;

    - ишлаб чиқарилган ва уйда пиширилган, микронутриентлар билан бойитилган (витаминли) хамирли қандолат маҳсулотлари (пишириқ, вафли, кичик кекслар);

    - қандолат маҳсулотлари (ирис, зефир, батончик, конфетлар), шу жумладан микронутриентлар билан бойитилган (витаминли) шоколад.

    "Ушбу маҳсулотлар биттадан ассортиментда, ишлаб чиқариш туридаги қадоқда тарқатилиши лозим", дейилади мазкур тавсияда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates